UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

22 дек 10:53
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

"Беш ташаббус паралимпияси"нинг республика босқичи бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида илк бор ташкил этилган "Беш ташаббус паралимпиадаси"нинг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда ҳудудий босқичларда ғалаба қозонган 140 нафар жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар спортнинг пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара шахмат, пара шашка ҳамда киберспорт йўналишлари бўйича ўзаро баҳс олиб борди.

Ғолиб ва совриндорлар медаль, махсус кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг