UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0

03 июн 11:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бейдер Жонсга "Bellator"га ўтишни ва реванш жангини таклиф қилди

Теглар :  BellatorЖонсБейдер
Икки вазнда Bellator чемпиони, собиқ UFC жангчиси Райан Бейдер ярим оғир вазнда UFC чемпиони Жон Жонсга таклиф билан чиқди.

Хабарингиз бор, Жонс ўтган ҳафтанинг сўнгги кунлари UFC президенти Дэна Уайт билан гап талашиб қолган ва "жанг" серияга айланиб кетганди. Якунда Жон Дэнага чемпионлик камаридан воз кечиб, UFCни тарк этиши билан таҳдид қилган эди. Бейдер Жонсни Bellator промоушенига таклиф қилди.

"Ўзинг учун нимани тўғри ва яхши деб билсанг, шуни қилишинг керак. Ҳар доим вариантлар бўлган. Ишончим комил, Bellator раҳбари бизнинг жангимизни ташкил қилиб беради. Рози бўлсанг, реванш жангини мухлисларга тақдим этардик", — дея "Твиттер"да мурожаат қолдирган Бейдер. 

Эслатиб ўтамиз, Жонс ва Бейдер 2011 йилнинг февраль ойида UFC 126 турнири доирасида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Жон рақибини муддатидан аввал оғритиш усули билан мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг