UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

15 мар 11:33
Янгиликлар

Теннис

BNP Paribas Open. Ҳали 18 ёшга тўлмаган Мирра финалга чиқди

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

WTA рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган Мирра Андреева финал чиптасини қўлга киритди. 29 апрель куни 18 ёшга тўладиган россиялик иқтидор эгаси 1/2 финалда дунёнинг иккинчи ракеткаси польшалик Ига Свёнтекни 7/6(1), 1/6, 6/3 ҳисобларида мағлуб этди.

Мирра теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди - 2:1. Икки соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Андреева 5, Свёнтек 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Миррада биттага кўпроқ бўлди - 4 га 3. Брейклар бўйича Свёнтек устунлик қилди - 5 га 4. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг