07 июн 01:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО)
Самарқанд шаҳрида аралаш якка кураш бўйича Mangu 3 турнири ниҳоясига етди.
Мусобақанинг асосий баҳсида ўзбекистонлик таниқли муай-тай устаси Бобир Тагиев молдовалик Александру Бублея билан тўқнаш келди.
Ярим ўрта вазн тоифасидаги 3 раундлик беллашув дастлабки раундда Тагиевнинг нокаут орқали қўлга киритган ғалабаси билан якунланди.
Аслида, Mangu 3 турнирининг марказий беллашуви тажрибали ММАчимиз Хотамбек Бойназаров ва португалиялик Ренжел де Са ўртасида кечиши белгиланганди. Бироқ Хотамбекнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб жанг бекор бўлди.
Ҳавола :
Манба : Olamsport.com
Фикрлар