UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0

16 июл 19:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиши мумкин

Теглар :  Бокс
Бугун пойтахтимизда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА) президенти Чинг-Куо Ву иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Анжуман чоғида мартабали меҳмонга Ўзбекистон бокс федерацияси раис ўринбосари Шерзод Тошматов ҳамроҳлик қилди. Ш.Тошматов кеча AIBA томонидан бир овоздан ушбу ташкилотнинг Ижроқўм аъзолигига сайланганди.
Матбуот анжуманида спорт йўналишида фаолият юритаётган ҳамкасбларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.



Чинг-Куо Ву саволларга жавоб қайтарар экан, мамлакатимизда спортга, хусусан боксга қаратилаётган эътибор ҳамда унинг самараси ўлароқ халқаро мусобақаларда қўлга киритилаётган улкан ғалабаларга алоҳида тўхталди.
Шунингдек, AIBA президенти ташкилотнинг ижроия қўмитасига юқори савияда мезбонлик қилган юртимиз спорти мутасаддилари, бокс федерацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Чинг-Куо Ву ўз сўзида давом этар экан, Ўзбекистон бокси бугунгидек юқори тезликда ўсишда давом этса, бемалол катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигига даъвогарлик қилиши мумкинлигини айтди. Вунинг фикрича, шундай бўлган тақдирда, пойтахтимиз ушбу катта спорт анжуманини ҳам жаҳон талаблари даражасида бемалол ўтказа олишига урғу қаратди.



Эслатиб ўтамиз, кеча Чинг-Куо Ву Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қабулида бўлганди. Учрашувда дунё бокс ташкилоти раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентига спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда оммаллаштириш йўлидаги улкан хизматлари учун, шунингдек, боксни халқаро ва миллий даражада ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати эътирофи сифатида АIBАнинг юксак мукофоти – “Хизматлари учун” орденини топширган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг