UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

18 апр 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум

Хабарингиз бор, ушбу турнирда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ўрта вазн тоифасида Германия шарафини ҳимоя қилувчи асли доғистонлик Абусупиян Магомедов ҳамда польшалик Михал Олексийчук ўртасидаги жанг 27 июнь куни Бокуда бўлиб ўтадиган UFC турнирининг асосий воқеаси бўлади.

35 ёшли Абусупиян Магомедов ўтган йилнинг октябрь ойида Жо Пайферга иккинчи раундда ютқазиб қўйганди. Ўшанда Жо Магомедовни бўғиб қўйганди. Бу билан у учта ғалабали сериясини тўхтатган эди.

31 ёшли Михал Олексийчук эса, аксинча, кетма-кет учта жангда ғалаба қозониб, ўзига хос серия билан келмоқда. У Седрик Дюма ва Жералд Мёршартни техник нокаутга учратди, шунингдек, ҳакамларнинг якдил қарори билан Марк-Андре Барриони мағлуб этди.

Айни пайтда жангчиларнинг ҳеч бири UFC ўрта вазн тоифаси рейтингида кучли 15 таликка кирмаган. Абусупиян Магомедовнинг ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовга қарши бир неча бор белгиланиб, турли сабабларга кўра ўтказилмай қолганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг