UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида ёшларимиздан 10 та медаль 0 17:59Таэквондо терма жамоамиз "Kazakhstan Open" халқаро турнирини кучли учликда якунлади 0 17:24Радулович "Пахтакор"да иш бошлади 0 16:56Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди 0 16:30Нурсултон Рўзибоев UFC'да навбатдаги синов олдида: Андрей Пуляевга қарши жанг нимаси билан аҳамиятли? (мутолаа учун) 0 15:58Моунтинбайкчиларимиз Бўстонлиқдаги Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритишди 0 15:18Осиё мамлакати ассоциацияси ФИФА аъзолигидан чиқарилди 0 14:43UFC Fight Night 280. Нурсултон Рўзибоев рус рақиби билан бир хил вазн қайд этди (Тўлиқ натижалар) 0 14:12Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум 0 13:44Гэтжи ESPY томонидан "Йил жангчиси" мукофотига номзод сифатида қўйилди 0 13:13Аёллар терма жамоамиз Билли Жин Кинг кубогидаги иштирокини ўтган йилги натижасини яхшилаган ҳолда якунлади 0 12:30Топурия навбатдаги жангини қачон ўтказиши айтилди 0 11:48"Реал" Нико Пасни қайта сотиб олади 0 11:00Нодирбек Абдусатторов "Ченнай Гранд Мастерс" турнирида қатнашади 0 10:15Андрей Пуляев бўлажак жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевни мақтаб қўйди 0

20 ноя 12:59
Янгиликлар

Футбол, Болалар спорти

Болалар-ўсмирлар футбол академияларида истеъдодлар камол топмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тошкент вилояти болалар - ўсмирлар футбол академиясида белгиланган низомга кўра саралаш босқичидан ўтган 154 нафар футболда истеъдоди бор  болалар таълим-тарбия олишмоқда.

Футбол  спорт турида юқори иқтидорга эга бўлган болаларни саралаб, уларни ушбу соҳада ўқитиб, индивидуал хусусиятларини кучайтириш, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш, истеъдодли болаларни футболга жалб этиш ва футбол бўйича салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш, шунингдек, профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, юртимиз футболини футболи ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобатлашадиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма  жамоаларга ва профессионал футбол жамоаларига етук футболчиларни тайёрлаш каби бир қатор эзгу – мақсадларни кўзлаган  болалар- ўсмирлар футбол академияларида бугун футболга ошно ўқувчилар жам бўлишган. 



Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тошкент вилояти болалар - ўсмирлар футбол академиясида белгиланган низомга кўра саралаш босқичидан ўтган 154 нафар футболда истеъдоди бор  болалар таълим-тарбия олишмоқда. Янгийўл тумани Халқабод қурғони ҳудудидаги “Ватан” номли маҳаллада жойлашган мазкур футбол академиясида  машғулотларда эмин-эркин шуғулланишлари учун  батартиб қилиб бунёд этилган турли улчамдаги футбол майдонлари доим футболчи-ўқувчилар билан банд. Яқиндагина кўчада шунчаки, тўп тепиб, ўз имкониятини тўла номоён этолмай, қалбидаги митти орзулари руёбини кўришига унчалик ҳам ишонмай юрган футболга ошиқ болаларнинг бугун ҳеч қандай тусиқларсиз, барча шарт-шароитлар муҳайё бўлган масканда тўп тепиш имконига эга бўлгани улар учун мароқли.  Керакли даражадаги лицензияга эга бўлаган тажрибали мураббийлар қўл остида футболни ўрганаётган болаларнинг орзулари бир олам. Энди бу болалар кўнглига  яширган орзуси амалга ошишини билади. Фақат тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлаш орқали эришиладиган юлдузликни футболда юлдуз бўлган футболчилар ҳаёти яққол мисол эканлигини ҳам билишади.

Андрей Снетков, Ёкуб Рисбоев, Кахрамон Жумев, Даврон Душабоев, Зафар Содиков, Илҳом Мирзаев  каби жонкуяр мураббийлар шогирдларини  профессионал лигаларда, терма жамоалар сафида кўришни максад қилишган.  Абдираҳмон Даминов, Азамат Сулоймонов, Дилрўх Алиев, Шокир Шарифжонов, Ёрқин Сувонов, Саъдулла Хайруллаев, Сардор Маҳмудов сингари иқтидорли ўқувчилардан  устоз-мураббийларнинг умиди катта. Ҳали академия ташкил этилганига бор-йўғи учинчи ой кетяпти. Бироқ ўқувчиларнинг ғалабага бўлган интилиши чакки эмас. Бунга мисол, яқинда 2005 йилда туғилган  болалар ўртасида ўтказилган республика биринчилигида Тошкент вилояти терма жамоаси сафида иштирок этган академия тарбияланувчилари фахрли иккинчи ўринни эгаллашган. Айни пайтда эса 14 та ҳудудий болалар – ўсмирлар академиялари ўртасида “ЎФА Кубоги” мусобақасида иштирок этаётган Тошкент вилояти болалар - ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, чорак финалга йўл олишди. Энди улар Наманган вилояти жамоасига қарши куч синашишади. 11-13 ноябрь кунлари ЎФА томонидан барча болалар –ўсмирлар академияларининг директорлари, спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва мураббийлар иштирокида илмий-амалий ўқув семинарининг айнан ушбу  масканда бўлиб ўтгани, футбол сир-асрорларини ўрганаётган ўқувчиларда иштиёқни оширса, меҳнат қилаётган мураббийларнинг тажрибаси янада бойишига хизмат қилиши бор гап. Академия мезбонлигида  Янгийўл тумани маҳаллаларида истиқомат қилаётган мактаб ўқувчилари  ўртасида ўтказилган “Baby Legue” деб номланган футбол мусобақасини ўтказилиши ҳам ёш болаларда футболга, спортга бўлган қизиқишни кучайтириш ҳақиқат. 


Академия директори Алберт Ахматгалеев ҳамда мураббийлар сайъ-ҳаракати  билан вилоят иккинчи лига  беллашувларида 10-11 синф ўқувчилари ҳамда устоз-мураббийлардан иборат иккита жамоанинг муваффақиятли иштирок этаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қуйи лигаларда тўп тепа бошлаган ўқувчилар амалий жиҳатдан ижобий натижа  бериши ҳеч кимга сир эмас.
-    Академия сифатида иш бошлаганимзга эндигина уч ой тўляпти, ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар талайгина дейди, - Тошкент вилояти болалар - ўсмирлар футбол академияси техник директори Бекзод Муқимов. – Мурабийларимиз малакасини босқичма-босқич амалга ошириш, нафақат футболда балки таълим-тарбия ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратганмиз. Ўқувчиларни аниқ ва ижтимоийи фанлардан яхши ўзлаштириши, фан олимпиадларида ижобий натижаларга эришишлари, сифатли ва калорияларга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари   биз учун муҳим. Селекция ишларига ҳам эътибор қаратиш орқали футболга қизиқиши юқори бўлган, иқтидорли болаларни эрта аниқлаб, академияга жалб этишимиз ҳам зарур . Тўғри, камчилик ва муаммолар ҳам йўқ эмас. Аммо Алберт Аҳматгалеев раҳбарлигида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга  барҳам беришга ҳам эришяпмиз.    Футбол билан ошно бўлган тарбияланувчиларимизни иқтидорини, истеъдодларини шакллантириб, терма жамолар, суперлигаларда иштирокини кўриш, терма жамоа сафида осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган футболчиларни етказиб бериш бош мақсадларимиздан саналади.    


Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг