UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0

17 окт 15:32
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. БЎСМларда тобланаётган ёшлар

Теглар :  Болалар спорти
Ўғил-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтишида, истеъдодлар бўй кўрсатишида спорт мактабларининг ўрни беқиёс.

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли  Шаҳрисабз шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам 721 нафар  ўқувчилар бокс, эркин кураш, таэквондо (WTF), енгил атлетика дзюдо, бадминтон, каратэ, бадиий гимнастика, кураш, самбо, ушу спорт турлари бўйича 19 нафар нафар малакали мураббийлар қўл остида машғулотларга зўр беришган.

Спорт мактаби машғулотларида тобланаётган ўқувчилар 2018 йилги юқори натижалардан кўринадики, истеъдодли  спортчи-болалар кўпчиликни ташкил этади. Маълумотларга кўра, ўтган йили етмиш нафар БЎСМ тарбияланувчилари вилоят мусобақаларида кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишган.  

Курашда икки нафар, бокс бўйича бир нафар, каратэ спорт туридан уч нафар, самбодан етти нафар, ушудан ўн нафар спортчи-болалар мамлакат  чемпионати ва кубок мусобақаларида шоҳсупадан жой эгаллашган. 

Миллий кураш бўйича мураббий Илҳом Муродов қўл остида шуғулланаётган Камолиддин Расулов 2017 йил сентябрида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри мезбонлик қилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида терма жамоа таркибиди иштирок этиб, олтин медал соҳибига айланган.   2017 йил декабрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида кураш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. 2018 йил декабрь ойида дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувларида олтин медаль эгасига айланган. 

Жорий  йилнинг ўтган тўққиз ойида ҳам бир қатор совринли натижалар қайд этилган. Енгил атлетика, самбо, ушу, кураш, таэквондо сингари спорт турларидан вилоят мусобақаларида, мамлакат чемпионатлари ва кубоги баҳсларида бир нечта олтин, кумуш ва бронза медаллари  қўлга киритилган.   

Биргина мисол, ўтган ойнинг 18-20 сентябрь кунлари Фарғона шаҳри мезбонлик қилган енгил атлетика бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 3000 метр масофага югуришда Шерзод Зубаев маррага биринчи бўлиб етиб келиб, чемпионлика эришган бўлса, Жавоҳир Қобилов учинчи ўринни эгаллаб, бронзага эга бўлган. 

Қизлар ўртасида худди шу масофага югуришда Чарос Ашурова ҳам кучли учликдан жой олиб, бронза медали билан тақдирланишган. Енгил атлетикачиларнинг ушбу натижалари боис, улар мамлакат терма жамоалари сафига қабул қилинишган. 

Шунингдек, спорт мактабида режага мувофиқ, ҳар бир спорт туридан  БЎСМ очиқ биринчиликлари ўтказилиши, ёш спортчиларнинг катта спорт сари тобланиб боришидан далолат. 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ – 3031 – сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ги ПҚ – 4063 – сонли Қарори ижроларини таъминаш мақсадида БЎСМнинг барча ишчи-ходимлари, мураббийлари ва тарбияланувчилари иштирокидаги оммавий бадантарбия машғулотларини ташкил этиш ҳар кунги одат тусини олган, - дейди БЎСМ директори Ҳусан  Юсупов. - Ўқувчиларимиз маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича   тарғибот-ташвиқот қилиш орқали кун сайин спортга ошно бўлиш истагини билдирган ва машғулотларга келиб қўшилаётган болажонлар сони ошиб бораётганидан хурсандмиз. Мақсадимиз - спортнинг оммавийлигини таъминлаш, ўғил-қизларимизни спортга жалб этиб, иродасини мустаҳкамлаш, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, истеъдодли ёшларни катта спорт сари йўналтириб, терма жамоаларимизга муносиб издошларни етиштириб беришдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг