UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0

08 ноя 10:52
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Спортга ошно қамашилик болалар

Ҳар қандай чемпион спортчи борки, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида илк машғулотларга киришиб, катта спорт сари қадам ташлайди.

Қашқадарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги Қамаши туман 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида тарбияланаётган спортчи-ўқувчилар ҳам чемпион бўлиш умидида маррани юқори олиб, тайёргарликларга зўр беришган.

Қамаши туманидаги мазкур 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда 1075 нафар ўғил-қизлар 26 нафар малакали мураббийлар қўл остида спортнинг 16 та тури бўйича мунтазам ўқув-машғулотларида иштирок этиб, маҳоратларини ошириб боришмоқда.  

Машғулотларда тобланаётган ёш спортчиларнинг  мусобақларда қўлга киритаётган натижалари ҳам мақтовга лойиқ, дейиш мумкин. БЎСМда биргина жорий йилда кўплаб вилоят ва республика чемпион ва совриндорлари тайёрланган.

Жумладан, спортнинг қўл жанги тури буйича Навоий вилоятида 17-20 июль кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Севинч Тошпўлатова 60.кг вазнда фахрли 2-ўринни, Лочинбек Улашмуродов эса 3-ўринни қўлга киритган. 7-10 июль кунлари Тошкент шахрида таеквондо WТ спорт тури бўйича 2010-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида Хожиакбар Тошмуродов кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлган. 

Анъанавий ушу буйича 26-27 июнь кунлари Фарғона вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубогида Абсалом Чориев  51кг. вазнда 1-ўринни, Мусулмон Баҳромжонов 51 кг.да 2-ўринни, Руслан Саимов 48 кг. вазнда 3-ўринни, Қувончбек Дўсқобилов 48кг. вазнда 1-ўринни, Оғабек Юлдошев 45 кг. вазнда 2-ўринни қўлга киритган.

Шунингдек, ўтган ойнинг 7-8 октябрь кунлари спортнинг таеквондо WТ тури буйича Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган “SURXON OPEN” турнирида Элшодбек Раҳматов  мураббийлигидаги БЎСМ терма жамоасидан Расулбек Ўктамов 3-ўрин, Хумоюн Файзуллаев 2-ўрин, Асадбек Абдуллаев 1-ўриннларни эгаллашга муваффақ бўлишган.

Спортнинг бадиий гимнастика тури буйича шуғулланаётган қизалоқларнинг мусобақалардаги натижаларини ҳам таҳсинга сазовор, дейиш мумкин. Мисол учун бадиий гимнастика мураббийи Шаҳноза Ҳайиталиева қўл остида шуғулланаётган қизлар 9-10 октябрь кунлари Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ўтган Республика очиқ биринчилигида иштирок этиб, 4 та олтин, 3 та кумуш медалларни жамғаришган. 

13 октябрь куни  кураш буйича бўлиб ўтган вилоят чемпионатида олти нафар БЎСМ терма жамоа аъзолари ўз вазн тоифаларида совриндорлар қаторидан жой олиб, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини нақд қилишган. Бундай ютуқли натижаларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Албатта, ёш спортчиларнинг юқори натижаларга эришишида  БЎСМ директори Шербек  Соатов бошчилигида Нормаҳмат Жалилов (услубчи, кураш ва самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси ), Азизбек Барноев (муайтай), Файзулла Муртозоев (таэквондо WТ), Шахноза Ҳайиталиева (бадиий гимнастика), Ғиёсиддин Турсунов (бокс), Элбек Мустанов  (футбол) каби тажрибали устоз-мураббийлар меҳнатининг самараси, дейиш мумкин.

БЎСМ директори Шербек Соатовнинг таъкидлашича,  мавжуд спорт турлари бўйича машғулотлар БЎСМ филиалларида, туманнинг турли ҳудудларидаги таълим муассасаларининг спорт залларида ҳамда 2020 йилда бунёд этилган спорт мажмуасида олиб борилади. БЎСМдаги янгидан қурилган очиқ ва ёпиқ спорт мажмуасида бир пайтнинг ўзида футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика, оғир атлетика, таэквондо WТ, бадиий гимнастика, шахмат, шашка, бокс, кураш каби спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш имконияти яратилган. 

Бир сўз билан айтганда, спорт учун шарт-шароитлар етарлича бўлган майдонларда иродаси мустаҳкам болажонлар шиддату шаҳд билан ўзлари танлаган спорт турлари бўйича машғулотларга зўр беришган. Чунки улар спортга ошно болажонлар-да.      

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг