UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

08 июн 17:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Брэндон Морено UFC'дан хафа бўлган Дейвисон Фигередога "ответ" қилди

Ўта енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Брэндон Морено вазнини ўзгартирмоқчи бўлаётган амалдаги чемпион Дейвисон Фигередо ҳақида фикр билдирди.

"У нимани ўйлаётганини билмайман — ҳақиқатан ҳам пул билан боғлиқ муаммоми ёки шунчаки қўрқоқлик. Уни қўрқяпти демайман, сабаби бу трештокдан чарчадим. Фигередо билан ишни тугутганман. У жанг қилишни истамайди, бори шу. Кай Кара-Франс билан жуда муҳим жанг кутяпти мени, Фигередо эса, умид қиламанки, шу йил сўнгигача биз кўришамиз.

Ҳозир у мўмай пул ишлашни исташини, энг енгил вазнга ўтишини айтяпти, ҳудди кимгадир ғамҳўрлик қилаётгандек. Агар Дейвисон 135 фунт вазнга ўтишга қарор қилса, UFC уни ўз вазнида қолдириш учун кўпроқ пул тўлайди, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ", - дея таъкидлаган мексикалик жангчи.

Маълумот учун, Брэндон Морено ва Кай Кара-Франс ўртасидаги жанг 30 июль куни, Далласдаги UFC 277 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Брэндон Моренони енгиб, ўта енгил вазн чемпионига айланган Дейвисон Фигередо UFC'дан хафалиги ва ўз вазнини ўзгартириш ниятидалиги ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг