UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Теремоана: "Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони мендан мушукдек қочиб юрган" 0 13:42"Барселона" футболчиси хочсимон боғламacи узилгани сабабли ярим йилга сафдан чиқди 0 13:17Йен Мачадо Гэрри: "Махачевнинг рақиблари меникичалик хавфли бўлмаган" 0 12:45President's Cup. Сергей Фомин ғалаба билан бошлади 0 12:12Дана Уайт UFC жангчисининг фожиали вафоти ҳақида илк бор фикр билдирди 0 11:46Гвардиола Моуриньо ҳақидаги сериалда ягона шарти бажарилмагани учун суратга тушмади 0 11:08Grand Chess Tour: Синдаров Прагг билан ўйнади, 5 та партиядан фақат 1 тасида дуранг қайд этилди 0 10:39ACA Лигаси бутун ММА тарихида илк бор "аноним жанг" ўтказиши мумкин 0 10:13Сергей Ростовцев Словакиядаги турнирда 3 та медаль қўлга киритди 0 09:38ЕЧЛ. Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" саралашнинг охирги босқичига йўл олди 0 09:16Дана Уайт Ислам Махачевни тарихдаги энг буюк жангчи деб атамади 0 08:47Ёш оғир атлетикачиларимиз кечаги кунни 4 та медал билан якунлашди 0 08:06Ислам Махачев: "Ҳеч ким Иэн Гэррини ёқтирмайди, шунинг учун мухлислар мен томонда бўлади" 0 21:54Элит ОЧЛ ўтиш ўйини: "Пахтакор" Иордания клубини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:09Ўзбекистонлик спортчининг Эркабулан Токтарга қарши жанги эълон қилинди 0

11 мар 21:12
Янгиликлар

Енгил атлетика

Бу йилги Тошкент халқаро марафонининг мукофот жамғармаси 138 млн сўмни ташкил қилади

Теглар :  Марафон
Бугун Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар пресс-клубида Тошкент халқаро ШҲТ ярим марафони ҳамда “Наврўз” халқаро марафони олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги маданий-гуманитар алоқаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022-йил 27-март куни илк бор Тошкент халқаро ярим марафони ташкил этилади. Ярим марафон Ўзбекистон Республикаси раислигида 2022-йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити доирасидаги тадбирлар дастурига киритилган.

2016-йилдан бери халқаро ташкилот ташаббуси билан ўтказиб келинаётган ШҲТ ярим марафонлари ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди, десак муболаға бўлмайди. Спорт тадбирларига эса халқаро ҳамжамиятнинг қизиқиши йил сайин ортиб бормоқда. Оммавий спортнинг маданиятлар, миллатлар ва цивилизациялар хилма-хиллигини ифодаловчи инсонлар ўртасида тенгликни таъминлаш, тинчлик манфаатлари йўлида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор ва баркамол ривожланишга интилиш каби умуминсоний қадриятлар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти руҳи ва асосий тамойилларини тўла акс эттиради.

2019-йилда ШҲТнинг Бишкек саммити доирасида аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортни яна-да оммалаштириш, профессионал спортчиларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга, Олимпия, Паралимпия ва миллий спорт турларининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди.

ШҲТ марафонлари Жаҳон енгил атлетика мусобақалари тақвимига киритилган. Ҳар бир босқичда халқаро ассоциация қоидаларига мувофиқ, антидопинг назоратидан тортиб, марафон трассасини қамраб олиш сифатигача бўлган жараёнда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси юқори даражадаги югуриш мусобақалари ташкил этишда катта тажрибага эга. Баҳор байрами арафасида ўтказиладиган “Наврўз” Тошкент халқаро марафони, Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ўтказилаётган “Саве Арал” ва “Арал маратҳон” спорт мусобақалари аллақачон анъанага айланиб улгурган.

ШҲТ Тошкент халқаро яриммарафони трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси (АИМС) сертификатига эга трассада бўлиб ўтади. Бўлажак спорт мусобақаси дастурига 3 км ва 21 км бўлган 2 та масофа киритилган. Спорт югуришида нафақат “ШҲТ оиласи”нинг 18 давлатидан югурувчилар, балки бошқа мамлакатлардан ҳам иштирокчилар келиб қатнашиши мумкин. Марафоннинг умумий мукофот жамғармаси 138 миллион сўмни ташкил этади. (ярим марафон учун 126 миллион сўм, 3 км масофага 12 миллион сўм).

Шунингдек, 27-март куни Тошкентда “Наврўз” Тошкент халқаро марафони ҳам бўлиб ўтади. Бу йил тўртинчи маротаба ўтказиладиган “Наврўз” Тошкент халқаро марафони нафақат профессионал спортчилар, балки ўз соғлиғига бефарқ бўлмаган барча ёшдаги югуриш ишқибозларини ҳам бир жойга жамлайди ҳамда Ўзбекистондаги энг йирик ва муҳим спорт тадбирларидан бирига айланади.

Марафоннинг старт ва финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳаси (“Ҳумо Арена” муз саройи)да жойлашган бўлиб, ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафонининг йўналиши пойтахтнинг марказий кўчалари, яъни Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб ўтади.

Бу йил югуришлар икки масофада, классик марафон (42 км 195 м) ва 10 км масофада ўтказилади. Марафон мусобақасида спортчи масофани босиб ўтиши керак бўлган вақт чегараси белгиланади. Марафон пойгасида қатнашувчиларнинг ёши 18 ва ундан катта бўлиши кераклиги белгиланган. 10 км масофага югуришда иштирокчиларнинг ёши чегараланмаган.

Бугун Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар пресс-клубида ўтказилган матбуот анжумани ШҲТ ярим марафони ва “Наврўз” Тошкент халқаро марафонига бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бир гуруҳ масъул ходимлари, ташкилий қўмита аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

- Аввало барча-барчани ушбу анъанавий марафон мусобақаси, яъни ўзига хос спорт байрами билан табриклайман. “Наврўз” Тошкент халқаро марафони юртимизда тўртинчи марта ўтказилмоқда. Бу йилги марафон ҳам Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилишига ишонаман. Шу ўринда таъкидлашим жоиз, ушбу марафон муҳтарам Президентимизнинг яқиндан ўз фаолиятини бошлаган вазирлигимизни олдига қўйган вазифалари, яъни оммавийликни кучайтириш орқали профессионал спортдаги ютуқларимиз салмоғини оширишга ҳамоҳанг тарзда ўтказилмоқда. Бунда профессионал спортчилар марафон мусобақасида қатнашиб, ўз тайёргарлигини кўздан кечириш имкониятига эга бўлса, кўплаб югуриш ихлосмандлари, яъни ҳаваскорлар саломатлигини мустаҳкамлайди, - деди матбуот анжуманида сўз олган Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ш.Маҳмудов.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 мар 00:33:56
SPRINTERshashist
Ассалому алайкум марафон мусобакаси яхши. Лекин Ман яшайдиган сергели 7 да югуриш учун тузукрок спорт майдончаси йук. Олдин 300 мактабда югурардик, Энди у мпктаб ремонт ёпик. Карантин да Хар кун 6 км югурардим. Югуриш майдонини килиб беринглар жаноб хокимлар
   
13 мар 00:33:54
SPRINTERshashist
Ассалому алайкум марафон мусобакаси яхши. Лекин Ман яшайдиган сергели 7 да югуриш учун тузукрок спорт майдончаси йук. Олдин 300 мактабда югурардик, Энди у мпктаб ремонт ёпик. Карантин да Хар кун 6 км югурардим. Югуриш майдонини килиб беринглар жаноб хокимлар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг