UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0

05 апр 17:41
Янгиликлар

Енгил атлетика

Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат"

Бугун пойтахтимизда ўтказилган VIII Тошкент халқаро марафони юксак савияда ташкил этилди.

Анъанага айланиб бораётган ушбу нуфузли спорт байрамининг муваффақиятли ўтишида кўплаб ташкилот ва мутасаддиларнинг ҳиссаси муносиб бўлди.

Хусусан, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ушбу тадбир юқори савияда ўтказилгани борасида фикрларини билдириб ўтди:

"Бу йилги мусобақа ҳар йилгидан ҳам юқори савияда ўтказилди. Бунда фаол иштирок этган Спорт вазирлиги, мамлакат енгил атлетика федерацияси ва ҳомийларга, юқори даражадаги ташкилий ишларда ёрдам берган мамлакат триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига, баҳсларнинг хавфсиз ўтишини таъминлашдаги ёрдами учун Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва ҳукумат идораларига, шунингдек, мусобақа давомида фидокорона хизмат қилган ҳакамлар ва волонтёрлар жамоасига, уни кенг ёритишда хизмат қилган оммавий ахборот воситалари ходимларига самимий миннатдорчилик изҳор этаман.

Ушбу ҳамжиҳатлик ва юксак масъулият сабаб марафон чинакам спорт байрамига айланди ва иштирокчилар ҳамда меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди", дейди Отабек Муҳаммадалиевич.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг