UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0

29 сен 12:10
Янгиликлар

Таэквондо

Бугун 8 нафар таэквондочимиз Россиядаги турнирда жанг қилади

Теглар :  Таэквондо
Москва шаҳрида таэквондо бўйича G-1 классидаги "Russia Open" рейтинг турнири бугун ўз якунига етади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Мусобақанинг дастлабки кунида 7 нафар таэквондочимиз даянга чиқди ва 4та олтин медални қўлга киритилди. Бугун қолган 8 нафар таэквондочимиз жанг қилади. 

-49кг вазн тоифасида Мадинабону Маннопова қуръага кўра мусобақани иккинчи босқичдан бошлайди. Биринчи босқичдаги Анна Баженова (Қозоғистон) - Василина Подрез (Россия) жангида ғолиб чиққан спортчи Маннопова билан тўқнаш келади. 

-53кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Чарос Қаюмова ҳам мусобақани иккинчи босқидан бошлайди. Унга Анастасия Митрофанова (Россия) - Биана Лагер (Россия) жуфтлиги ғолибаси рақиб бўлади. 

-57кг вазн тоифасида юртимиз шарафини бир йўла икки таэквондочи ҳимоя қилади. Озода Собиржонова мусобақани россиялик Елизавета Зиминага қарши жанг билан бошлайди. Бу жангда ғолиб чиққан спортчи кейинги босқичда Екатерина Ким (Россия) билан тўқнаш келади. 

Зария Қосимова эса иккинчи босқичда россияли Татьяна Косяевага қарши даянга чиқади. 

-74кг вазн тоифасида жанг қиладиган Хожиакбар Зокиров "Russia Open"ни россиялик Магомед Хизбулаевга қарши баҳс билан бошлайди. Бу баҳс ғолиби Михаил Шестаков (Россия) билан ярим финалга чиқиш учун жанг қилади. 

-80кг вазн тоифасида Никита Рафалович ҳам мусобақага иккинчи босқичдан қўшилади. Ҳамюртимиз Алексей Хоритонов (Россия) - Станислав Мелник (Россия) жангида ғолиб чиққан таэквондочи билан тўқнаш келади. 

Худди шу вазн тоифасида Шуҳрат Салаев чорак финалда россиялик Шамиль Исаков билан тўқнаш келади. 

+87кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳруҳ Ражабов мусобақани чорак финалдан бошлайди. Унга қозоғистонлик Смаил Дуйсебай рақиб бўлади. 

Барча спортчиларимизга омад тилаб қоламиз. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг