UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0 12:17"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади 0 11:56Усик ва Верхувен пирамидалар фонида нигоҳлар жангини ўтказди + ФОТО 0 11:35Дана Уайт: "Биз жангни Ойда ўтказишга мажбур бўламиз" 0 11:14Камилла Раҳимова ва яна бир теннисчимиз "Ролан Гаррос" асосий тўрида кортга чиқади 0 10:53Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди 0

14 авг 16:35
Янгиликлар

Футбол

Бугун Испания Суперкубогининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади

Бугун “Севилья” Испания Суперкубоги доирасида “Барселона”ни қабул қилади.

Ушбу соврин учун учрашувлар 1982 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Аммо 1940-1953 йиллар давомида Испания лигаси чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида “Copa Eva Duarte” номли турнир бўлиб ўтар эди.

“Барселона” Испания Суперкубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади. Каталонияликлар 20 та совриннинг 9 тасини қўлдан чиқаришган. Кейинги ўринларни “Реал” (14 та иштирок, 9 та ғалаба), “Депортиво” (3 та иштирок, 3 та ғалаба), “Атлетико” (6 та иштирок, 4 та ғалаба), “Атлетик” (4 та иштирок, 2 та ғалаба) ва бошқалар эгаллаб турибди.

Испания Суперкубоги учун баҳс 2 та учрашувдан иборат бўлади. Ушбу соврин учун кураш мамлакат чемпиони ҳамда Испания Кубоги соҳиби ўртасида ўйналади. Агар бир жамоа мамлакат чемпиони ҳамда Кубогини қўлга киритган бўлса, Испания Кубоги финалчиси Суперкубокда иштирок этади.

Ушбу соврин учун илк баҳс “Севилья”нинг уй аренаси “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтади. Жавоб учрашувини “Камп Ноу” қабул қилади (17 август).

Биринчи ўйин

14дан 15 августга ўтар кечаси. 01:00. “Севилья” – “Барселона” (Матч!Футбол2 LIVE)

Иккинчи ўйин

17дан 18 августга ўтар кечаси. 02:00 “Барселона” – “Севилья” (Матч!Футбол2 LIVE)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 авг 22:22:51
GOAL
Sevilliya - FC Barselona 1:3
Olg'a Barsa , olg'a MESSI
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг