UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

30 май 08:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Қозоғистонда Naiza 73 турнири ўтказилади. Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг жанги бекор бўлган кечада Муҳаммаджон Қурбонов октагонга чиқади

Бугун Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида ММА бўйича Naiza 73 турнири бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов (12-5) арманистонлик Камо Унаньян (7-0) билан баҳс олиб бориши керак эди. Бироқ Тўхтамуродов номаълум сабабларга кўра, ушбу жангда иштирок этмаслиги маълум бўлди. Унаньянга эса бошқа рақиб берилди.

Шундай бўлса-да, Naiza 73 турнирида бошқа бир ҳамюртимиз — ярименгил вазн тоифасида Octagon League собиқ чемпиони Муҳаммаджон Қурбонов иштирок этади. Қурбоновга бразилиялик Робсон Кавальканте рақиблик қилади.

Маълумот учун, 33 ёшли Муҳаммаджон Қурбонов фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган. У 2023 йил октябрь ойида Octagon League'даги сўнгги жангини ўтказган бўлса, орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Таиландда жанг қилди. Кавальканте ҳисобида эса 25 та ғалаба ва 18 та мағлубият бор.

Турнир бизнинг вақт билан соат 18:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг