UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0

22 мар 15:34
Янгиликлар

Бошқалар

Бугун "Спорт клуб" кўрсатувининг биринчи сони жонли эфирда намойиш этилади

Теглар :  МТРКСпорт клуб
Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилгандик.

Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ва ЎзМТРК раиси Алишер Ходжаевлар "Спорт" телеканали орқали янги онлайн дастур ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилгандилар.

Ана шу келишув самараси ўлароқ, бугун "Спорт" телеканалида махсус "Спорт клуб" дастурининг биринчи сони эфирга узатилади. Унда Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, юртимиздаги етакчи спорт федерациялар раҳбарлари, ўзбек спортининг ёрқин юлдузлари жонли эфирда мухлислар саволларига жавоб қайтарадилар.

Республикамиз Президентининг у ёки бу соҳага масъул бўлган раҳбарлар халқ олдида ҳисоб бериши лозимлиги, фуқароларимиз билан мулоқот қилиши ва уларнинг саволларига аниқ-тиниқ жавоб қайтариши юзасидан берган кўрсатмаларига асосан, бугундан эътиборан спорт соҳаси учун ҳам алоҳида онлайн дастур ташкил этилмоқда.

Бугун соат 19:00да "Спорт" телеканалида бошланадиган кўрсатувда мухлислар жонли эфирда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг