UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 июл 12:20
Янгиликлар

Кикбоксинг

Бугун Тошкентда проф кикбокс бўйича турнир ўтказилади + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Учинчи кундир-ки, пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуаси кикбоксинг бўйича Uzbekistan Open 2 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Дастлабки икки кун ҳаваскорлар ўртасидаги бир-биридан қизиқарли жанглар ташкил этилди. Бугун эса аввалига ҳаваскорлар ўртасидаги ушбу жангларнинг финал беллашувлари ўтказилади, кейин эса профессионалларга навбат берилади. 

Кеча кечқурун бугунги проф кикбокс жанглари олдидан "International" меҳмонхонасида расмий тарозидан ўтиш ва кўз уриштириш маросими ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Барча тўрт жуфтлик жангчилари белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Биргина Темурбек Холматовнинг мисрлик рақиби Абдуллоҳ Мандо Тошкентга белгиланган вақтда етиб кела олмади. Рейсдаги кечикиш сабаб у кеча ярим тунда пойтахтимизга етиб келган. 


Бугунги проф жанг жуфтликлари:

Гулжаҳон Норматова (Ўзбекистон) - Мария Белкина (Украина)  

Темурбек Холматов (Ўзбекистон) - Абдуллоҳ Мандо (Миср)

Ҳусанхон Баратов (Ўзбекистон) - Меҳмет Ўзер (Туркия)

Муродбек Азимов (Ўзбекистон) - Иван Бертич (Хорватия)


Матбуот анжуманида Ўзбекистон Кикбоксинг федерацияси раиси Ойбек Нарметов WAKO ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу халқаро турнирнинг ташкилий жиҳатларига атрофлича тўхталиб ўтди. Жангчилар эса фақат ғалаба учун рингга чиқишларини маълум қилишди.

Маълумот учун, бугунги профессионал кикбоксинг оқшоми пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг