UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

27 авг 12:44
Янгиликлар

Дзюдо

Нукус “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасида ғолиблар аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри дзюдо бўйича мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида ўтказилган турнирда 4 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ўз вазн тоифаларида Самариддин Қўчқоров (-60 кг), Дилшодбек Баратов (-73 кг), Рамазон Аллабердиев (-90 кг) ва қорақалпоғистонлик Эрназар Сарсенбаев (+90 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. 

Ҳар бир вазн ғолиблари медаль ва дипломдан ташқари 22, кумуш медаль эгалари 14, бронза медаль соҳиблари эса 7 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланишди. 

Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Сурхондарё вилояти дзюдочилари 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан биринчи ўринни эгаллашди. Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари кучли учликни якунлаб беришди. Жами 7 ҳудуд жамоалари камида 1 тадан бронза медалини қўлга киритишган.    


“Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари:

-60 кг вазн тоифаси

1. Самариддин Қўчқоров (Тошкент шаҳри)

2. Асадбек Мисиров (Сурхондарё)

3. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент шаҳри)

3. Амирхон Низомаддинов (Хоразм)


-73 кг вазн тоифаси

1. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)

2. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)

3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)

3. Обидхон Номонов (Наманган)


-90 кг вазн тоифаси

1. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)

2. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)

3. Султонбек Абдушукуров (Жиззах)

3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)


+90 кг вазн тоифаси

1. Эрназар Сарсенбаев (Қорақалпоғистон)

2. Жавоҳир Муродуллаев (Қашқадарё)

3. Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)

3. Руфат Худаков (Қорақалпоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг