UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

09 апр 09:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун юнон-рум курашчиларимиз Олимпиада лицензияси учун курашишади (Жуфтликлар)

Теглар :  Юнон-рум кураши
Бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича Токио Олимпиадасига Осиё лицензион турнири бошланади.

Бугун юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилади ва унда уч нафар классигимиз Токио Олимпиадаси йўлланмалари учун гиламга чиқади. Ҳозирча бизда учта лицензия бор. Қолган учта йўлланмани Арам Варданян, Жаҳонгир Турдиев ва Мўминжон Абдуллаевлар қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилишади. Бу борада курашчиларимизга ғалаба ёр бўлсин. Бугунги беллашувлар Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади. 

Юнон-рум кураши қуръаси

67 кг вазн тоифаси

1/8 финал. Арам Варданян (Ўзбекистон) - Шого Такахаши (Япония)

97 кг вазн тоифаси

1/4 финал. Жаҳонгир Турдиев (Ўзбекистон) - Муҳаммадҳади Сарави (Эрон)

130 кг вазн тоифасида вазият бироз бошқача. Ушбу вазнда лицензия учун Мўминжон Абдуллаев гиламга чиқади. У ярим финал йўлланмаси учун ўз гуруҳида Навин Навин (Ҳиндистон), Роман Ким (Қирғизистон) ва Арата Сонода (Япония) билан куч синашади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари ярим финалга йўл олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг