UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0

16 авг 15:50
Янгиликлар

Волейбол

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди

Теглар :  ВолейболБухоро
Мактаб ўқувчиларининг ёзги дам олиш кунларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бухоро вилояти Пешку туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида ташкил этилган турнирда вилоят, шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларининг 200 нафарга яқин спортсевар қизлари иштирок этди. Мусобақа юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Турнирда иштирокчилар ёш тоифасига қараб икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Якуний натижаларга кўра қуйи гуруҳда Когон тумани жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Қоракўл тумани жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини банд этди. Бу жамоа ёш волейболчилари ҳал қилувчи ўйинда Олот туманидан келган тенгдошларига имкониятни бой берди.

Юқори синф ўқувчи қизлари ўртасидаги қизғин баҳлардан сўнг финал ўйинига мезбон – Пешку ҳамда Бухоро шаҳри жамоалари етиб келишди. Унда Бухоро шаҳри жамоаси ғалаба қозонди. 3-ўрин Шофиркон тумани волейболчи қизларига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг