UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

15 апр 11:02
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Қўшҳокимлик давом этади + ЖАДВАЛ

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 9-турнинг 3 та партиясида томонлар муросага келишди. Фақат битта партияда Видит Гуджрати пешқадамлар сафида бораётган америкалик Хикару Накамурани мағлуб этишни уддалади. Турнир жадвалида қўшҳокимлик қилиб келаётган Доммараджу Гукеш ва Ян Непомняший ўз партияларида дурангга имзо чекишди. 

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Candidates Tournament 2024. 9-тур натижалари

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — 1/2:1/2

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — 1/2:1/2

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 1/2:1/2

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — 1:0

9-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-2. Ян Непомняший, Гукеш – 5,5 очкодан

3. Прагнанандҳа – 5 

4-6. Каруана, Накамура, Видит – 4,5

7. Фируджа – 3,5

8. Абасов – 3.

Candidates Tournament 2024. 10-тур жуфтликлари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) 

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) 

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) 


Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг