UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0

27 фев 09:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Cауль Альварес ва унинг рақиби тарозига чиқди, эртага жанг + ФОТО

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Бугун оқшом иштирокчилари тарозидан ўтказилди. Кечанинг марказий жанги иккинчи ўрта вазнда WBA Super ва WBC йўналишлари чемпиони, мексикалик афсона Сауль "Канело" Альварес ҳамда туркиялик даъвогар Авни Йилдирим ўртасида бўлиб ўтади. Тарози маросимида ҳар икки боксчи ҳам бир хил вазн кўрсатишди — 76,0 кг. 

Эслатиб ўтамиз, Альварес ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг декабрида Каллум Смитга қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган ҳолда иккинчи ўрта вазн чемпионига айланганди. Йилдирим эса 2019 йилнинг февралида Энтони Дирреллга имкониятни бой берган эди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Сауль Альвареснинг кейинги жанги ҳам деярли аниқ бўлиб улгурган. У май ойида WBO чемпиони Билли Жо Сондерсга қарши рингга кўтарилади.


Мавзуга алоқадор: Тавсия қиламиз: Канелонинг янги жанги томошабинлар учун ажойиб завқ. Унинг рақиби тажовузкор ва Альварес бундайларни ёқтиради

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг