02 авг 13:05
Янгиликлар
Чагаевнинг менежери: “Руслан ҳақиқатан ҳам фаолиятини якунлади”
Бу маълумотни Русланнинг рафиқаси Виктория Чагаева ҳам тасдиқлар экан, бунга турмуш ўртоғининг кўриш билан боғлиқ муаммолари сабаб бўлганлигини айтган эди. Боксчимизнинг менежери Тимур Дугазаев ҳам бу борада ўз фикрини билдирди.
“Ҳақиқатан ҳам Руслан фаолиятини якунлади. Бу ҳақида унинг ўзи қарор қабул қилди. Чагаев профессионал боксдаги фаолиятининг илк йилидаёқ кўзидан жароҳат олган эди. Ўша жароҳат мана қарийб 20 йил давомида ўз таъсирини ўтказиб келди. Жамоамиз шифокорлари ўтказган бир нечта кўрик жараёнларидан сўнг, Руслан бошқа жанг қилмаслиги керак, деган хулосага келинди. Албатта, севимли машғулотдан кетиш осон эмас. Лекин бу тақдир. Қолаверса, Русланнинг ўзи ҳам бошқа рингга чиқишни истамаяпти. Унинг қарорини ҳурмат қиламиз, - деди Дугазаев.
Фикрлар