UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

25 окт 13:26
Янгиликлар

Таэквондо

Чарос Қаюмова финалда! Уч нафар таэквондочимизда бронза учун имконият бор

Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

Бугунги кунги мусобақаларда ҳам тўрт нафар таэквондочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

-53 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова 1/8 финалда мисрлик Марам Изатни 21:0 ҳисобида тор-мор этди. Чорак финалда сербиялик Тияна Богданович 22:19 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда бразилиялик Леонор Саравия таслим қилинди - 23:5. Финалда Чарос германиялик Надья Нутхафт Рохана билан тўқнаш келади. 

-62 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруза Содиқова мусобақани чорак финалдан бошлади. Бу босқичда россиялик Юли Турутина 8:5 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда эса Феруза хитойлик Жие Сонг билан тўқнаш келди. Афсуски учинчи раундда омад ҳамюртимиздан юз ўгирди ва Содиқова финал остонасида имкониятни бой бериб қўйди. Энди Феруза бронза медали учун жанг қилади. 

-54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Турғанбеков дастлабки босқичда кореялик Парк Йонгчулни мағлуб этди. Нимчорак финалда ҳамюртимиз кувайтлик Али Алмершад устидан 32:10 ҳисобида ғалабага эришди. Афсуски чорак финалда Турғанбеков бразилиялик Пауло Мелога имкониятни бой бериб қўйди - 11:21. Энди Отабек бронза медали учун курашади. 

-63 вазн тоифасида Ниёз Пўлатов илк босқичда қозоғистонлик Исламгали Абуов устидан ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабага эришди - 24:0. Сўнгра хитойлик Хаируи Ванг 20:17 ҳисобида таслим қилинди. Чорак финалда эронлик Камрон Марданипурни 25:12 ҳисобида мағлуб этган Ниёз ярим финалда франциялик Дилан Челламотога ютқазиб қўйди. Энди Пўлатов бронза медали учун баҳс олиб боради. 

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 окт 14:04:36
Jasur Ganeev
Tabriklimiza Charos
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг