UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

23 апр 14:55
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Евросиё лигасида юқори натижалар қайд этишмоқда

Теглар :  От спорти
Айни кунларда “UNIVERSAL JUMPING” от спорти клубида Жаҳон кубоги босқичи доирасидан ўрин олган Евросиё лигаси (FEI Jumping World Cup Eurasian League) ва Миллатлар кубоги босқичининг (FEI Jumping Nations Cup Eurasian League) навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Халқаро от спорти федерацияси ва Евросиё от спорт ассоциацияси шафелигида ўтказилаётган мусобақада иккинчи кун баҳслари ортда қолди.

Голландия, Финляндия, Германия, Арманистон, Озарбайжон, АҚШ, Польша, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган моҳир чавандозлар қатори ҳамюртларимиз ҳам шахсий, ҳам жамоавий дастурлар, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси кубоги учун ҳам ғолиблик йўлида беллашишмоқда. Таъкидлаш жоиз, баҳслар давомида спортчиларимиз ўзларининг юқори натижалари билан мутахассислар эътиборида бўлиб туришибди. Айни пайтгача қайд этилган натижалар билан танишинг:

1-йўналиш, 140 см тўсиқ баландлиги:

1. Ринат Галимов, “Коко Пала” лақабли отда (Қирғизистон)

2. Нуржан Туякбаев, “Ланселотта” (Ўзбекистон)

3. Хуршидбек Алимжонов, “Кордон Блеу” (Ўзбекистон)


2-йўналиш, 150 см тўсиқ баландлиги:

1. Нуржан Туякбаев, “Ланселотта” (Ўзбекистон)

2. Саидамирхон Турғунбоев, “Каллеко” (Ўзбекистон)

3. Хуршидбек Алимжонов, “Кордон Блеу” (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг