UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

10 окт 09:17
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Таллиндаги халқаро турнирда 5 та медалли бўлди

Теглар :  От спорти
Эстония пойтахти Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналишида халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Дунёнинг энг кучли чавандозлари билан баҳслашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва бронза, уч кумуш медални қўлга киритишди. 

Халқаро турнирнинг дастлабки куни тўсиқ баландлиги 140 см. бўлган маршрутда Абдураҳмон Абдуллаев “Otto van de Achterhoek” лақабли отда 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликни “Matts V.G” лақабли тулпорда ҳаракатланган Бекзод Қурбонов якунлаб берди. 135 см. масофадаги беллашувларда Баҳромжон Газиев 5-ўрин билан кифояланди.

Мусобақанинг иккинчи кунида спортчиларимиз медаллар жамғармасини иккита кумуш медал билан тўлдирди. Бекзод Қурбонов “6 тўсиқ” йўналишида, Абдураҳмон Абдуллаев эса 145 см.лик маршрутда совриндорлар қаторидан жой эгаллади. Мусобақанинг сўнгги кунидаги тўсиқлар баландлиги 150 см. бўлган Гран-при баҳсларида терма жамоамиз аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев кумуш медал соҳиби бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг