28 июн 11:54
Янгиликлар
Теннис
Чемпион Истбурнда ўз унвонини ҳимоя қила олмайди
Шу кунларда Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида теннис бўйича майса қопламали WTA 500 турнири давом этмоқда.
Мусобақанинг амалдаги чемпиони Петра Квитова унвонини ҳимоя олмайдиган бўлди. Дунёнинг тўққизинчи ракеткасига жароҳати панд бериб қўйгани айтилмоқда. Унинг асосий тўрдаги ўрнини бошқа бир чехиялик Барбора Стрикова эгаллайди.
Барбора ушбу мусобақанинг саралаш баҳсларида ютқазиб қўйганди. Энди у "лакки лузер" сифатида асосий тўрнинг илк даврасида латвиялик Елена Остапенкога қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар