UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Қоч Ўзбекистон келяпти: Богдан Гусков тарихий имконият остонасида, Рамазон Темиров эса ўз йўлини давом эттиради (мутолаа учун) 0 19:05Дастин Порье фаолиятидаги энг кучли рақибни айтди. Бу Ислам Махачев эмас 0 18:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 18:14Равшан Эрматов U-20 Жаҳон чемпионати санаси, янги стадион очилиши ҳамда Осиё кубоги мезбонлиги ҳақида гапирди 0 17:45UFC тарихида ўзбекистонлик жангчилар илк марта бундай натижага эришишди 0 17:23Магомед Анкалаев: "Мен билан жангга тайёргарлик кўриш учун 10 йил керак!" 0 16:57Ўзбекистон Davis Cup - Group III турниридаги иштирокини бошлаш арафасида 0 16:30Дешам Испанияга қарши ўйин олдидан: "Улар яққол фаворит" 0 15:58Царукяннинг жанги чемпионлик мақомида бўлади + ПОСТЕР 0 15:19Нурсултон Рўзибоев янгиланган рейтингда ТОП-15'га кириб олди 0 14:56Пауло Коста нега Анкалаев билан жангдан бош тортганини маълум қилди 0 14:23Колумбия футболчиси ўлим таҳдидлари туфайли ЖЧ-2026`дан сўнг ватанига қайтмади 0 13:49FIDE Жаҳон Кубоги форматида ўзгаришлар бўлди 0 13:22Дастин Порье Макгрегорга: "Сени яна калтаклашга тайёрман" 0 12:57Аичи-Нагоя 2026: Uzbekistan Aquatics, волейбол ва велоспорт федерацияларида тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди 0

03 май 18:14
Янгиликлар

Болалар спорти

Чемпионлар тайёрлаш масканига айланган Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳақида

Ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларига муносиб спортчиларни тайёрлашда, айниқса, ёшларни спортга жалб этиб, спортдаги қобилиятларини шакллантиришда ва уларни чемпионлик сари етаклашда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўрни беқиёс.

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида (директори Равшан Гафуров) ҳам истеъдодлар камол топмоқда. Бунинг яққол исботи сифатида ушбу спорт масканида таҳсил олиб, Осиё ўйинлари, ҳатто олимпия чўққисинида забт этган Баҳодир Жалолов (бокс),  Муроджон  Аҳмадалиев (бокс), Дилшод Рўзметов (бокс), Исроил  Мадримов (бокс), Светлана  Осипова (таэквондо), Чарос Қаюмова (таэквондо), Нилуфар Зокирова (байдарка ва каноэда эшкак эшиш ), Дилноза Раҳматова (байдарка ва каноэда эшкак эшиш), Внера Исроилова (қиличбозлик) сингари номдор  спортчиларни мисол келтиришмиз мумкин.  

Айни пайтда спорт масканида таҳсил олиб, машғулотларга зўр бераётган ўғил-қизлар мамлакат миқёсидаги беллашувларда етакчилар қаторида бўлиб, ҳатто миллий терма жамоалар сафида  халқаро мусобақаларнинг шоҳсупаларидан ўрин олишга ҳам муваффақ бўлишмоқда.  

Марказнинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Шерали Насировнинг бизга берган маълумотига кўра, айни пайтда 14 та олимпия, 2 та  миллий   ва 1 та ноолимпия  ҳамда 4 та паралимпия спорт туралари бўйича 520   (шундан қизлар 80) нафар спортчи-ўқувчилар 91 нафар малакали мураббийлар қўл остида ўзлари танлаган спорт турлари бўйича таълим-тарбия олишади. 

Таълим муассасасининг спортчи-ўқувчиларидан 108 нафари миллий терма жамоаларнинг асосий таркибида, 44 нафари эса заҳира таркибида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

2025 йил Тошкентда ўтказилиши кутилаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастуридан  ўрин олган 15 та спорт тури бўйича ҳам 144 нафар номзод-спортчилар ҳозирдан тайёргарликни бошлаб юборишган. Машғулотларга зўр бераётган спртчи-ўқувчиларнинг мусобақалардаги натижаларини ҳам таҳсинга лойиқ дейиш мумкин.  

Биргина ўтган 2022 йилда спортчилар 150 га яқин вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиб, 345 та олтин, 303 та кумуш, 360 та бронза медалларини қўлга киритган.

Жумладан, 2022 йилда юнон-рум кураши бўйича Италияда ўтган жаҳон чемпионатида Айтжан Халманханов биринчи, белбоғли кураш бўйича Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати Оллоберди Каримбердиев, Сардор Жумабоев биринчи, Шоҳрух Шорустамов иккинчи, Болгария давлатида ташкил этилган таэквондо (WТ) бўйича жаҳон чемпионати Маржона Худойқулова биринчи, Мексикада оғир  атлетика бўйича ўтган жаҳон чемпионатида Диёрбек Эрматов, Қудратбек Салимжонов иккинчи, Аброрбек Маруфбеков учинчи ўринларни эгаллашган. 

Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида ўқувчилардан Камолиддин Раҳматиллаев, Самандар Набиев байдарка ва каноэ бўйича Таиландда ўтган беллашувларда биринчи, Шохсанам Шерзодова биринчи ва иккинчи ўринни банд этишган.

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган бокс бўйича қитъа чемпионатида Илҳомжон Эргашев ва Самандар Олимов биринчи бўлишган. Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтган оғир атлетика бўйича осиё чемпионатида Диёрбек Эрматов, Аброрбек Маруфбеков биринчи, Қудратбек Салимжонов иккинчи ўринларни забт этишган. 

Дзюдо бўйича пойтахтимизда ўтказилган Осиё чемпионатида Бунёд Сафаров биринчи, Рўзмат Сапарбоев, Суҳроб Пўлатов иккинчи, Жасурбек Шакарбоев, Муҳаммадали Тангриев учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган. 

Албатта, ўқувчиларнинг халқаро миқёсдаги мусобақаларда бундай юқори натижаларни қайд этишида Воҳиджон Темиров (юнон-рум кураши), Искандар Маҳаматов (белбоғли кураш), Абубакр Расулов (таэквондо WТ), Баҳром Абдумаликов (оғир атлетика), Абдурашид Мусаев (байдарка ва каноэ), Фаррух Қиличев, Степан Белов (бокс), Эгамназар Акбаров, Алимардон Достанов (дзюдо) каби тажрибали ва жонкуяр мураббийларнинг меҳнат маҳсули дейиш мумкин.

Ушбу спорт таълим муассасасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу бўйича алоҳида "йўл харитаси" мавжуд ва унга мувофиқ 28 та муҳим саналарга оид, 72 та турли мавзуларга тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.   

Марказнинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Шерали Носировнинг таъкидлашича, марказда бугунги кунда спортчиларга индивидуал ва илмий ёндошув кенг қўлланилиб келинмоқда, хусусан, спортчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати чуқур ва аниқ тахлили учун керак бўлган кўрсатгичларни аниқлаш учун иккита “Рolar” – юрак хуружини аниқловчи ускуна, битта “Panasonik” камера мавжуд. 

Олинган видео-материалларни монтаж қилиш учун “Camtasia studio” иловдан фойдаланилади. Услубчилар ва тиббий бўлим томонидан олиб борилаётган тахлилар спортчини 20 дан ортиқ кўрсаткичларини аниқлаш имконияти мавжуд. Бундан ташқари қилинаётган тахлиллар видео шаклида рақамлаштирилиб, марказнинг You tube  каналида спортчилар, мураббийлар ва ота-оналар учун ёритиб борилмоқда.

Марказ психологлари томонидан on-line тестлар яратилиб, спортчиларни мусобақадан олдин ва керакли вақтда масофавий маълумотлар олиниб, таҳлил қилиб келинмоқда.

Марказда шунингдек, ўқувчиларнинг машғулотларда эмин-эркин шуғулланишлари учун ўтган йили 2 та кенг ва шинам, замонавий спорт заллари, 2 та 300 ўринли ётоқхона ўқувчилар ихтиёрига топширилган бўлса, жорий йилда яна 1 та спорт зали ва ёпиқ бассейн қурилиши амалга оширилмоқда.

Эътибор берган бўлсангиз Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг спортчи-ўқувчилари томонидан юқорида таъкидланган натижалар, эришилган  ютуқлар биргина 2022 йил давомида амалга оширилган. Жорий йилдаги ютуқлар янаям ортишига шубҳа йўқ. Сабаби, сабабини эса йўлингиз тушиб, ушбу марказда бўлсангиз, яратилган шарт-шароитларни кўриб, сизда ҳам шубҳа қолмаслиги тайин. 

Демак бундай эътибор ва ғамхўрлик боис ўқувчиларнинг спортга бўлган иштиёқи ошиб бораверади, машғулотлар уларни тоблаб боргани сари истеъдодлар бўй кўрсатиб, нафақат ўзи ўқиётган таълим масканини, балки мамлакатимиз шарафи учун жаҳон спорт айвонларида ғурур билан беллашаверади, медалларини кўз-кўз қилаверади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг