UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

04 авг 12:06
Янгиликлар

Таэквондо

Ченду-2021, Таэквондо. Аёллар терма жамоамиз сенсация қайд этган ҳолда Кореяни мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди!

Ченду Универсиадаси доирасида таэквондо баҳсларининг сўнгги кунидан ўрин олган беллашувлар ўтказилмоқда.

Регламентга кўра, бугунги кун доирасида жамоавий баҳслар ўтказилади.

Унда Ўзбекистон эркаклар ҳамда аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этишди. Унга кўра, эркаклар терма жамоамиз илк босқичда Корея термаси вакилларига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Аёллар терма жамоамиз эса ўз иштирокини АҚШ термасига қарши баҳсдан бошлади. Биринчи беллашувда мутлақо қийинчиликсиз ғалаба қозонган вакилаларимиз чорак финал беллашувида Хитой Тайпейи термасини мусобақадан чиқариб юборди. Ярим финал беллашувида эса термамизга мусобақа фаворитларидан бири Корея термаси қизлари рақиблик қилди. Қувонарлиси, ҳамююртларимиз бу баҳсда ҳам мардонавор курашиб, 34:33 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Эндиликда олтин медал йўлида қизларимизга мезбонлар - Хитой терма жамоаси рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади. Беллашувни fisu.tv сайти ёки мобил дастури орқали томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг