UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

27 мар 06:07
Янгиликлар

Шахмат, Волейбол

Чирчиқда ўқитувчилар ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги таълим муссасалари (мактаблар) ўқитувчилари ўртасида "Соғлом танда — сифатли таълим" шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги мазкур беллашувларда вилоятнинг барча ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ ўқитувчилари спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича ғолиблик учун куч синашишди.

Муросасиз ва юқори савияда ўтказилган баҳсларининг якуний натижаларига кўра аёллар ўртасида шахмат бўйича биринчи ўринни Лобар Тўйчибоева (Тошкент т.) қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги шахмат баҳсларида Адҳам Ҳайдаров (Бекобод т.) биринчи бўлди.

Шашка мусобақасида пскентлик Гулчеҳра Асророва (Янгийўл т.), эркаклардан Раҳматилла Тошбоев (Бекобод т) энг кучли деб топилди. Стол тенниси беллашувларида эса Навбаҳор Маткаримова (Оҳангрон т.) ҳамда Содиқ Икромов (Бекобод т.) биринчи ўринни эгаллашди.

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада Паркент тумани жамоаси биринчи, Оҳангарон шаҳри жамоаси иккинчи, Зангиота тумани жамоаси учинчи бўлди. Мини-футбол бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада Олмалиқ шаҳри жамоаси биринчи, Бўка тумани жамоаси иккинчи, Нурафшон шаҳри жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган Бекобод тумани жамоасига мусобақа кубоги ҳамда 30 000 000 сўм пул мукофоти топширилди.

Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси Муроджон Носиров, оғир атлетика бўйича олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нурудинов иштирок этди.

— Мазкур мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичларида 20 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этгани жисмоний тарбия ва спортни янада оммалашаётганидан дарак, - дейди Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармасининг оммавий тадбирларни ташкил этиш шуъбаси мутахассиси Дониёр Қодиров. - Бугун эса гувоҳи бўлганингиздек, вилоят финал босқичи муросасиз ва қизиқарли бўлди. Айниқса,  хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган волейбол беллашувлари кўтарингки руҳда ва шиддатли, тассуротларга бой тарзда  ўтди. Мусобақани ўтказишдан бош мақсад — ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш орқали уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш каби қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг