UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

16 янв 07:34
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқда спортчи ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  СпортЧирчиқ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан маданий- маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, сана муносабати билан Ёшлар иттифоқи Чирчиқ шаҳар кенгашида ҳам Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари, иқтидорли спортчилардан иборат ёшлар ва уларнинг мураббийлари иштирокида учрашув ташкил этилди. 

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари, Ёшлар иттифоқи Чирчиқ шаҳар кенгаши, болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур учрашувда дастлаб Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг ёшлар ташаббускорлигини ошириш, таклиф ва муаммоларини ўрганиш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган оммавийликни янада кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни  қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама зарур ёрдам кўрсатиш юзасидан ахбороти тингланди. 

Ўз навбатида мураббийлар ва спортчилар ҳам ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб ўтишди. Учрашув сўнггида Чириқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртидан таклиф қилинган харбий хизматчилар ва бир гуруҳ халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг