UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

07 июл 13:29
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида кураш бўйича беллашувлар ўтказилди

Теглар :  Кураш
5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги марказий стадионида “Олимпия сари йўл” шиори остида кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.

Вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 1- болалар – ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида туманда олимпия ҳаракатини ривожлантириш олимпия ва миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш, ёшларни олимпия ва миллий спорт турларига  жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш  мақсадида ўтказилган кураш белллашувлари  6 июль – Халқаро олимпия кунига бағишланди.  “Халқ сайли” умумиллий спорт мусобақалари доирасида ўтказилган мазкур кураш мусобақаси тўй кураши тарзида ташкил этилди. Кўп сонли мухлислар иштирокида ўтган баҳсларнинг тантанали очилиш маросимида фахрий полвонларга эҳтиром кўрсатилиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди. Кураш шайдолари  олқишлари остида ўтган беллашувларда  эркаклар тўртта вазнда, аёллар эса иккита вазн тоифасида баҳс олиб боришди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасида ҳам кучлилар аниқланди. Мутлоқ вазнда тоифасидаги курашда самарқандлик Бекзод Каримов қашқадарёлик Жалолиддин Шерназаровдан устун келиб, бош совринга эга бўлди.  Ҳар бир вазнда ғолибликни қўлга киритган полвонлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг