UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 фев 16:01
Янгиликлар

Кураш, Тадбирлар

Чироқчида кураш бўйича Очиқ биринчилик ўтказилди

Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қарашли 87-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залида кураш бўйича тумандаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан Чироқчи туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда 1-БЎСМ ташаббуси остида ташкил этилган мазкур мусобақада асосан мактаб ўқувчиларидан иборат 200 нафардан ортиқ ёш курашчилар 11 вазн тоифасида куч синашишди. 

Кун давомида ўтган муросасиз беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчилар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғаларига эга бўлишди.

Фарҳод ЖУМАНОВ, Чироқчи туман 1-БЎСМ директори: 

- 2019 йил – “Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан ушбу мусобақани ўтказишимиздан мақсад, ўқувчилар орасида спортга бўлган оммавийликни таъминлаш, миллий спорт туримиз саналган курашни кенг тарғиб қилиш, шунингдек, яна бир мақсадимиз - айнан мактаб ёшидаги ўқувчилар орасидан кураш спорт турига қизиққан ва шу тур бўйича истеъдодли саналаган ўғил-қизларни саралаш ва терма жамоаларимиз захирасини тўлдириб боришдан иборат бўлади.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг