UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 май 10:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Чироқчида Хотира ва қадрлаш кунига тадбирлар ўтказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кенг жамоатчилик, корхона ва ташкилотлар томонидан ёши улуғ нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чироқчи туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда  туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари ҳам, уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган бобо-бувиларимизнинг хонадонларида бўлиб, байрам билан самимий қутлашди. 

Шу туманда туғилиб вояга етган, умрини спортга, хусусан миллий спорт турларимиздан бўлган курашга бағшида этган, ўнлаб Осиё ҳамда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган, ҳали ҳамон ўзининг кураш клубида ўғил-қизларга узтозлик қилиб келаётган 80 ёшли Абдурашид полвон Мирзаевнинг хонадонига ташриф буюриб, эсдалик совғалари топширишди. 

Бундай эътирофдан шодланган полвон бобо ҳали яна узоқ йиллар қишлоқ болаларини спортга жалб этиб, мамлакат терма жамоалари сафини муносиб номзодлар билан бойитиб боришни бот-бот таъкидлади. 

Шунингдек, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Чироқчи туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида футбол бўйича туман ёшлари ўртасида хотира турнири ҳам ташкил этилди. 

Мазкур хотира турнири ушбу БЎСМда фаолият кўрсатган, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга, хусусан болалар футболини ривожлантиришда фидойилик билан меҳнат қилган, БЎСМнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган Тўлқин Исмоиловнинг ёрқин хотираси учун ўтказилди. 

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ўтказилган мазкур хотира турнирида дастлаб, спорт бўлими, БЎСМ жамоаси ва спортчи ўқувчилар Т. Исмоилов хонадонида ташриф буюришди, яқинларига ҳамдардлик тилашиб, эсдалик совғалари улашишди. Футбол майдонида тадбир олдидан ўтганлар хотираси учун Қуръон тиловат қилиниб, дуога қўл очишди. 

Шундан сўнг 200 нафарга яқин болалар ўн иккита  жамоага бўлиниб, ғолиблик учун тўп суришди. Кескин ва муросасиз баҳслар якунида биринчи ўринни тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин 37-мактаб ўқувчиларига насиб этган бўлса, учинчи ўринни 28-мактаб ўқувчилари қўлга киритишди.     

Беллашувлар якунига етгач, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 1-БЎСМ томонидан ғолиб ва совриндор жамоаларга, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига эсдалик совғалари топширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг