UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

29 дек 12:41
Янгиликлар

Таэквондо

Чироқчидаги БЎСМда “Қорбобо турнири” ўтказилди ФОТО

Кеча Чироқчи туман 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таэквондо бўйича “Қорбобо турнири” деб номланган ўзига хос турнир ташкил этилди.

Янги йил шукуҳи кезиб юрган айни кунларда ўтказилган мазкур турнирда иштирок этган етмиш нафарга яқин ўғил-қизлар бор маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Байрамга бағишланган беллашувларда спортчи болаларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, беллашувларни  зўр иштиёқ билан кузатиб боришди. Ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндор бўлган ёш таэквондочилар 1-БЎСМ раҳбарияти томонидан диплом ва совғаларга эга бўлишди. 

Шунингдек, шу куни БЎСМ раҳбарияти томонидан мураббийлар, ота-оналар иштирокида 2018 йил сарҳисобига бағишланган тадбир ҳам ташкил этилди. Унда БЎСМда мавжуд спорт турлари бўйича жорий йилда эришилган натижалар сарҳисоб қилинди. 

Ота-оналарнинг фарзандларини спортга бўлган эътиборини янада кучайтириш, уларга ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиш кераклиги хусусида таъкидлаб ўтилди. 

Тадбир сўнггидамураббийлардан Абдикамол Эргашев (шахмат),  Вазира Қўлдошева (таэквондо ВТФ), Бобур Бурхонов  (таэквондо), Зокир Кобилов  (белбоғли кураш), Сувон Саидов (шахмат)лар “Энг яхши мураббий” сифатида эътироф этилган бўлса, ота-оналар ўртасида Фахриддин  Мавлонов  таэквондо спорт турига қўшган муносиб хиссаси учун тақдирланди.

Фарҳод ЖУМАНОВ, Чироқчи туман 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- Байрам муносабати билан ўтказилган ушбу спорт тадбирида иштирок этган ўқувчиларимиз орасида иқтидорли ва ғалабага бўлган иштиёқи юқори бўлган спортчилар кўпчиликни ташкил этиши терма жамоаларимизга муносиб номзодлар борлигидан дарак беради. Фурсатдан фойдаланиб, спортчиларимизни, мураббийларимизни,  барчани кириб келаётган 2019 йил билан БЎСМ мураббийлари ва спортчи-ўқувчилари номидан қўтлаймиз.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг