UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

17 май 08:04
Янгиликлар

Теннис

Циципас жаҳоннинг 4-ракеткасига айланган АТР рейтингида Истомин пастлади

Теглар :  Денис ИстоминATP
АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда, рейтингнинг Топ-10'лигида кичик ўзгариш рўй берди. Римдаги "Мастерс" якунларига кўра, турнир финалчиси грециялик Стефанос Циципас испаниялик Рафаэль Надални қувиб ўтиб, тўртинчи ракеткага айланди. 

Шунингдек, ушбу турнирда ярим финалга қадар етиб келган норвегиялик Каспер Рууд 10-поғонадан 8-ўринга кўтарилди. Рейтингни ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. У Римдаги ғалабасидан сўнг ўз ўрнини яна ҳам яхшилаб олди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 4 поғона пастлаб, 307-ўринга жойлашди. Рейтингда Ҳумоюн Султонов 2 ўрин пастлаган бўлса, Санжар Файзиев 1 поғона юқорилади. Теннисчиларимиздан энг кучли юқорилаш Сергей Фоминда кузатилди. У ўтган ҳафтадаги ўрнидан 50 ўрин юқорилашга эришди. 

ATP рейтинги. Топ-10

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 8660 очко

2. (2) Даниил Медведев (Россия) - 7980

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 7200

4. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 6170

5. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 5525

6. (6) Карлос Алькараз (Испания) - 4770

7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 3945

8. (10) Каспер Рууд (Норвегия) - 3940

9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3850

10. (8) Маттео Берреттини (Италия) - 3805

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

307 (303). Денис Истомин - 161

427 (425). Ҳумоюн Султонов - 91

669 (670). Санжар Файзиев - 33

788 (838). Сергей Фомин - 18

1161 (1162). Саидаъло Саидкаримов - 6

1207 (1211) Жўрабек Каримов - 5

1643 (1636) Олимжон Набиев - 2

1812 (1808) Шониғматжон Шофайзиев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг