19 окт 16:48
Янгиликлар
Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди
Уайт четлатиш сабабларини аниқ очиқламади, бироқ бу қарор шунчаки қабул қилинмагани ва унинг ортида муайян сабаблар борлигига ишора қилди.
"Ҳа, жангчиларнинг шартномаси тугаганда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу биринчи марта эмас. Баъзида жангчилар билан ишлаш қийин бўлади ва матчмейкерлар улар билан шуғулланишни исташмайди. Балки улар жанглардан бош тортишар ёки бошқа сабаблар бордир. Агар сен мағлубиятсиз кетаётган бўлсанг, UFC`да еттита ғалабага эришган бўлсанг-у, сенинг шартноманг узайтирилмаса, демак, бунинг аниқ бир сабаби бор", — деди UFC президенти Эдмонтон шаҳридаги матбуот анжуманида.
Ўзининг четлатилиши юзасидан изоҳ берар экан, Фарид Башарат бу ҳолат унинг жанговар қобилиятларига мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлади ва ўзини ҳамон дунёдаги энг яхши енгил вазнли жангчи деб ҳисоблашини билдирди.

Фикрлар