19 июл 14:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт қандай ҳолатда Макгрегор яна UFC'да жанг қилиши мумкинлигини айтди
UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегорнинг қайтиши ва унинг кейинги жанги ҳақида ҳозирча гапиришга эрта эканини таъкидлади.
"Тушунаман, ҳамма Конор Макгрегор ҳақида гапиряпти. Аммо Конорни тизза операцияси кутиб турибди. Шундан кейин реабилитация жараёни бўлади ва бир кун келиб шифокор унга: “Энди тўлиқ машғулотларга қайтишинг мумкин”, дейди.
Ўша вақт келмагунча бу мавзуда гапиришнинг умуман маъноси йўқ.
У албатта тиззасидан операция қилинади ва бу спортда тикланиш қанча вақт олишини ҳамма яхши билади. Шунинг учун ҳозир Конор Макгрегор ёки эҳтимолий реванш ҳақидаги саволларнинг маъноси йўқ", — деди Уайт MMA Fighting нашрига.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар