UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0

17 ноя 15:30
Янгиликлар

Теннис

Даниил Медведев Топ-10 теннисчиларига қарши кетма-кет еттинчи ўйинда мағлуб бўлди

Италиянинг Турин шаҳрида АТР Якуний турнири давом этмоқда.

Турнирнинг гуруҳ босқичида Стефанос Циципасга (3/6, 7/6(11), 6/7(1)) имкониятни бой берган жаҳоннинг 5-ракеткаси Даниил Медведев Топ-10 теннисчиларига қарши кетма-кет еттинчи учрашувида мағлуб бўлди. Серия Australian Open-2022 финалида бошланганди, унда россиялик теннисчи Рафаэль Надалга қарши ўйинда 2 сетда ютқазганди.

“Бу менинг ўйиним етарли даражада эмаслиги ва ўйинимни кучайтиришим кераклигини англатади.

Психологик жиҳатдан Топ-10 теннисчилари билан ўйнайманми ёки йўқ, менга буни фарқи йўқ. Аммо теннисда Топ-10 ликдаги рақибларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Мен уларга қарши ўйинда яхшироқ ҳаракат қилишим керак. Кейинги сафар шундай қиламан, чунки бошқа йўлим йўқ.

Мен асабий эмас эдим. Бугун шунчаки ўйнашим ва яхшироқ ҳаракат қилишим керак эди. Яна нима дейишни билмайман. Мен ғалаба қозонишим керак эди, лекин буни  уддасидан чиқолмадим. Кейинги сафар яхшироқ ўйнашим шарт ", - дея Медведевдан иқтибос келтиради Tennis Majors.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг