UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

18 июн 16:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дэн Хукер Нейт Диасга "вызов" ташлади

Агар Нейт Диас яқин уч-тўрт ой ичида октагонга қайтишни истаса, енгил вазн тоифасида 8-ўринни эгаллаб турган Дэн Хукер америкалик машҳур жангчи учун энг зўр рақиб бўлишига амин.

"Бу ҳаяжонли чорлов- мухлислар ҳар доим бу йигитни кўришни хоҳлашади", - деди янги зеландиялик Sportskee'да нашрига. "Ўйлашимча, Диас унга қандай жанг таклиф беришимни билади. Мен ушбу жангга муносиб баҳо берадиганларданман. Мен ортга қайтмайман - биз октогон марказида учрашамиз, ўлимга қадар курашамиз, кучлилар ғалаба қозонсин

Хукер 25 cентябр куни бўлиб ўтадиган UFC 266 мусобақасини жанг қилиш учун муносиб кеча деб билади.

"Мен аллақачон UFC билан гаплашиб, уларга ушбу кардда жанг қилмоқчи эканлигимни айтган эдим, лекин улар менга рақиб йўқлигини айтишди - менинг дивизионимдаги энг яхши жангчилар банд ёки жароҳат олишган. Мен дўстим Александр Волкановский Браян Ортега қарши чемпионлик камарини ҳимоя қиладиган ушбу турнирда курашмоқчиман

Мен ушбу санани ўзим учун танладим. Нейт уч-тўрт ой ичида жанг қилмоқчилигини айтди. Агар у рози бўлса, биз буни қила оламиз. Менда ҳали рақиб йўқ, аммо мен ушбу кардда жанг қиламан. Агар Нейт рози бўлмаса, мен ҳар кимга қарши курашишга тайёрман".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг