UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0

30 май 14:23
Янгиликлар

Таэквондо

Депутат Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий ассоциациясига вице-президент этиб сайланди

Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий ассоциациясига янги вице-президент сайланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, унут бўлиб бораётган миллий спорт ўйинларини қайта тиклаш, улар асосида спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларда миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат туйғусини шакллантириш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга ошириб келиняпти.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида таэквондо ИТФ спорт турини оммалаштириш, зарарли одатлардан воз кечиш, хотин-қизлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” спорт мусобақаларини ташкил этиш борасидаги ишларни ҳамкорликда амалга оширишдан иборат.

ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Отабек Жиянбоев Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциациясига вице-президент этиб сайланди.

Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси билан имзоланган Меморандум асосида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар, спорт мусобақалари юртимизда ушбу спорт турининг янада ривожланишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг