UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

04 май 08:14
Янгиликлар

Бошқалар

Дилмурод Набиев: “Биргаликда бу фалокат оқибатларини бартараф этамиз“

Хабарингиз бор, жорий йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида сув омборидан чиққан сув оқими аҳоли яшаш пунктларига жиддий зарар етказди.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида, сув омбори атрофидаги ҳудудлар аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилиниб, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Сардобадаги фожиа натижасида уй-жойидан айрилиб, Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига жойлаштирилган 700 нафарга яқин фуқаронинг ҳолидан хабар олди ва сардобаликларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

– Бу фалокат биргина сизларнинг бошингизга келган мусибат эмас. Бугун бутун халқимиз сиз билан бирга. Ҳаммамиз бирлашиб, бу бахтсиз ҳодиса оқибатларини тезроқ бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Асло тушкунликка тушманг, тез кунларда яна одатий ҳаёт тарзига қайтасизлар. Бу ерда сиз ва фарзандларингиз учун барча шароитлар яратиб берилади, – деб айтиб ўтди Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев Гулистон ИОЗМИга жойлаштирилган аҳоли билан мулоқот чоғида.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан табиий офатдан азият чеккан Сардоба тумани аҳолисига 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 12 турдаги жами 1500 дан ортиқ спорт жиҳозлари, 5 хилдаги иссиқ кийим-кечак, гигиеник воситалар ҳамда болалар учун бадиий китоблар жамланмалари ва мактаб-ўқув қуроллари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг