UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

30 апр 12:44
Янгиликлар

Кураш

Халқаро турнир. Бутун Турон ховосликларга ҳавас ила боқди

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳақида эшитгансиз.

Туманнинг Қайирма деган қишлоғи бор. Одамлари меҳнаткаш, спортсевар. Айниқса, белбоғли курашнинг чин усталари, елкаси ер кўрмаган полвонлари кўп бу заминнинг. Шунданми, белбоғли кураш ихлосмандлари,спортчи ва мураббийлар ҳар йили ушбу қишлоқда ўтадиган йирик халқаро турнир — “Халқаро дўстлик кубоги” мусобақасини интиқлик билан кутади. 

Сайил кураши мусобақасининг яна бир аҳамиятли томони, турнир белбоғли кураш ривожига катта ҳисса қўшган, аммо бугун орамизда бўлмаган устоз полвонлар хотирасига бағишлаб ўтказилишидир.

Ховос туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Сирдарё вилояти белбоғли кураш федерацияси ҳамда ҳомийлар ҳамкорлигидаги бу йилги турнирда юртимиз полвонларидан ташқари Тожикистон, Қирғиз Республикасидан белбоғли кураш усталари иштирок этишди.

Кун давомида қарийб 5000 нафардан зиёд кураш ихлосманди чин маънода яйради. Кўп-кўп солимлар берилди. Мухлислар Бахтиёр Жумабоев, Ҳусан Абдуҳакимов, Фаррух Нарзуллаев, Умиджон Ортиқов, Бобур Тўхтасинов каби полвонларнинг абжирлигига, маҳоратига таҳсинлар ўқиди. Ғолиблар қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.    

— Белбоғли кураш сирдарёликларнинг қон-қонига сингиб кетган, - деди биз билан суҳбатда халқаро турнир ташкилотчиси, спорт фидойиси, Сирдарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Маъмур Умаров. — Мана бугун ҳам донгдор курашчилар билан бир қаторда кўплаб ёш полвонлар мардлар майдонида ўз омадини синаб кўрди, куч ва маҳоратини синовдан ўтказди. 

Айниқса, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан эл орини елкасига олган полвонларнинг келиши, улар ижросидаги ҳаяжонли беллашувлар анъанавий турниримизга янада жозиба бағишлади. Бундан ташқари, ҳаяжонли тадбир қардош халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшди.

Мураббийлар шогирдларининг тайёргарлиги ва даражасини кўздан кечириб олишди, қўшиш жоиз бўлса, халқаро миқёсда тажриба алмашинди... Вилоят федерацияси раиси тўғри таъкидлади, мазкур халқаро турнир ҳар томонлама фойдали бўлди. Янги номлар, чемпионлар кашф этилди. Полвонлар катта-катта солимларга, спортсевар сирдарёликлар эса олам-олам таассуротларга эга чиқишди. Энг асосийси, хайрли ташаббус қанот ёзди, бардавом бўлди.

Юқори савияда ташкил этилган халқаро турнир давомида фахрий полвонлар қадрланди, дийдордан кўнгиллар яйради. Шунингдек, Сирдарёнинг фахрига айланган алплар, полвон боболар хотирланди, уларнинг-да, пок руҳлари шод бўлди...

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг