20 окт 12:46
Янгиликлар
Теннис
Димитров Стокгольм турнири бош соврини учун кортга чиқади
Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида ўтказилаётган теннис турнирида финалчилар аниқланди.
ATP 250 тоифасига кирувчи мусобақанинг илк 1/2 финал учрашувида дунёнинг 10-ракеткаси бўлиб турган болгариялик Григор Димитров ATP рейтингида 37-поғонада бораётган нидерландиялик Таллон Грикспорни 2:6, 7:5, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Икки соату 25 дақиқа давом этган баҳсда Димитров 8, Грикспор 11 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 5 тадан қўшхатога йўл қўйган. Бугун Григор Стокгольм турнири бош соврини учун дунёнинг 13-ракеткаси америкалик Томми Полга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар