UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 июн 13:09
Янгиликлар

Самбо

"Динамо спорт ўйинлари": Ўзбек самбочилари биринчи кун 6 та медалга эга чиқишди, шуларнинг 4 таси олтин!

Теглар :  Самбо
Россия федерациясининг Қозон шаҳрида "Динамо спорт ўйинлари" бошланганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Мазкур ўйинларда Ўзбекистон "Динамо" спорт жамиятида фаолият олиб борувчи самбочиларимиз ҳам иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, кеча ташкил этилган баҳсларда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жанговар самбо йўналишларида барча олтин медаллар Ўзбекистонга насиб қилганини алоҳида қайд этиш лозим.

Дастлабки кунда совриндор бўлган самбочиларимиз рўйхати билан танишинг:

Жанговар самбо: 

Олтин: 

-58 кг: Лутфилла Сайдаматов

-64 кг: Муҳаммадали Саъдуллаев

-71 кг: Шариф Кушаев


Самбо: 

Олтин: 

-64 кг: Аъзам Рашидов

Кумуш: 

-58 кг: Асадбек Обидов

Бронза: 

-71 кг: Дилшод Йўлдошев.

Қўшимча маълумот учун, самбочиларимиз баҳсларда мураббийлар Рустам Ибрагимов ва Дамир Мухидов бошчилигида қатнашишмоқда.

Рустам Адилов ва Муродхон Тўраевлар беллашувларда ҳакам сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг