29 июн 18:58
Янгиликлар
Теннис
Донна Векич Bad Homburg Open финалида
Германиянинг Бад-Хомбург шаҳрида ўтказилаётган майса қопламали WTA турнири ўзининг ҳал қилувчи босқичига етиб келди.
Bad Homburg Open турнирида финалчилар аниқланди. Дунёнинг 49-ракеткаси бўлиб турган хорватиялик Донна Векич 1/2 финалда WTA рейтингида 58-поғонадан жой олган болгариялик Виктория Томовани мағлубиятга учратди - 6/0, 7/6(6).
Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бир соату 41 дақиқа давом этган баҳсда Векич 10, Томова 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Доннада кўпроқ бўлди - 4 га 2. Брейклар бўйича устунлик ҳам табиийки, ғолиб теннисчида бўлди - 4 га 1. Энди у финалда россиялик Диана Шнайдерга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар