UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

10 май 17:46
Янгиликлар

Теннис

Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони!

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Мария Тимофеева ҳозиргина Туркиянинг Истанбул шаҳрида якунига етган WTA 125 тоифасига кирувчи турнир бош совринини қўлга киритди.

Вакиламиз ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг собиқ 17-ракеткаси хорватиялик Донна Векичга қарши кортга чиқди. Тўқсон икки дақиқа давом этган баҳсда Мария турнирда биринчи рақам остида таснифланган номдор рақибасини ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учрата олди - 6:4, 6:2. 

Таққослаш учун, Мария Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 136, 29 ёшли Донна Векич эса 89-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз Истанбул турнирида олтинчи рақам остида таснифланган эди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Тимофеева битта эйс зарбасини амалга ошириб, битта қўшхатога йўл қўйди. Доннада қўшхатолар 3 тани ташкил қилди, у эйс зарбасини ижро эта олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг