UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0 09:35ЖЧдаги гуруҳдошимизнинг ўртоқлик учрашуви бекор қилинди 0 08:57"Ўзбек ботирлари" Гран-присининг эркин кураш бўйича беллашувларида ғолиблар аниқланди 0 08:03Оливейранинг кейинги рақиби эски таниш — Царукян бўлиши мумкин 0 19:02Эдди Хирн Биволнинг эҳтимолий рақибларини айтди 0 18:17"Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайдиган жамоа экан" - Канада бош мураббийи 0 17:27Энтони Жошуа яна рингга қайтиши ҳақида гапирди 0 16:39"Ролан Гаррос Juniors". Белозерцев иккинчи даврада тўхтатилди 0 16:00"Бир ўлимдан қайтган" Бен Аскрен Билол Муҳаммад билан жанг қилади 0 14:51Ўзбекистоннинг якуний таркиби маълум. Ким нечанчи рақамда ўйнайди? 0 13:43Расман: Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги анонс қилинди 0 13:19Турки ал аш Шайх инглиз футбол клубига сармоя киритиш вариантини кўриб чиқмоқда 0 12:30Водилда катта кураш байрами 0 12:09Sofascore. Футболчиларимиз Канадага қарши учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:40Расман! Руслан Абдуллаевнинг проф боксдаги кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди 0

20 окт 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дрю Добер UFC рекордини ўрнатди

Америкалик аралаш яккакураш устаси Дрю Добер кеча Ванкуверда бўлиб ўтган UFC Fight Night 262 турнирида Кайл Преполекни нокаутга учратганди.

Қизиғи шундаки, Добер ташкилотнинг енгил дивизионида айнан нокаут билан ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди. Канадалик устидан қозонилган ғалаба Добернинг дунёнинг энг кучли лигасидаги ўнинчи нокаути бўлди.

Икки тенг раунддан сўнг вазият америкалик зарарига ишлаётган, камига учинчи раундда рақибининг белидан паст қисмига зарба бергани учун ундан очко олиб ташланганди. Дрю ана шундай қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Добер учинчи раунднинг иккинчи дақиқасида ҳужумга ўтди ва рақибини нокаутга учратди.  

Эътиборлиси, айнан шу тўқнашув Канададаги турнирнинг "Энг яхши жанги" деб топилиб, ҳар икки аралаш яккакураш устаси гонорарга қўшимча равишда 50 минг доллардан бонус олишди. 37 ёшли Дрю Добер 2013 йилдан бери дунёнинг энг кучли Лигасида ўз жангларини ўтказиб келяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг