UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

08 ноя 19:05
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика

Дуатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун эрталабдан пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» майдони спорт, аниқроғи югуриш ва велоспорт ишқибозлари билан гавжум бўлди.

Сабаби, бу ерда спортнинг дуатлон йўналиши бўйича профессионаллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказишдан кўзланган мақсад, ёшлар орасида спортнинг мураккаб турларини ривожлантириш, аҳоли орасида кенг оммалаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини янада фаол тарғиб қилишдан иборат.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу мусобақа мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлибгина қолмасдан, «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ижросини таъминлашга ҳам хизмат қилишини алоҳида эътироф этишди.

Энди мусобақага келсак. Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати учта ёш тоифасида ташкил этилди: ўсмирлар, яъни 14-17 ёш, 18-23 ёш ҳамда катталар, яъни 24 ёш ва ундан юқори ёшдаги спортчилар.

Иштирокчилар қуйидаги масофаларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди:

• Биринчи босқич, югуриш – 5 км.

• Иккинчи босқич, велосипедда пойга – 20 км.

• Учинчи босқич, югуриш – 2,5 км.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли минтақалари, жумладан Хоразм, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилоятлари, шунингдек, Самарқанд, Наманган, Андижон ва Қарши шаҳарларидан жами 88 нафар энг кучли, яъни профессионал дуатлончилар Ўзбекистон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлиш учун кураш олиб боришди.

Мусобақа ғолиблари билан танишинг:

Эркаклар:

1. Александр Решетников (вақти – 59:34)

2. Арслон Турсунов (59:43)

3. Камрон Ходжаев (1:00:11)


Аёллар:

1. Алина Хакимова (1:09:02)

2. Екатерина Рязанова (1:12:14)

3. Арина Мирзабекова (1:25:25)


Ёш тоифалари бўйича ғолиблар:

Ўсмирлар (14-17 ёш)

1. Роман Кариев

2. Данила Сичев

3. Диёрбек Комилжонов


Қизлар:

1. Арина Мирзабекова

2. Севара Бобоқулова

3. Малика Тошпўлатова


Ўспиринлар (18-19 ёш)

1. Арслон Турсунов

2. Камрон Хўжаев

3. Қобилжон Муҳаммедов


Қизлар:

1. Екатерина Рязанова

2. Малика Ҳошимова

3. Зулайхон Жумабоева


U-23 (20-23 ёш)

Эркаклар:

1. Александр Решетников

2. Умид Алимов

3. Муҳаммадазиз Турсунбоев


Аёллар:

1. Алина Ҳакимова

2. Ойдина Икромова

3. Гулнора Ахмедова


Elite (23 ёшдан катталар)

1. Дониёрхўжа Ҳамроев

2. Дмитрий Зайцев

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг