UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

25 сен 13:11
Янгиликлар

Кураш

Дунё полвонлари Тeрмиз гиламларида беллашади

Жорий йилнинг 2-6 октябрь кунлари полвонлар юрти Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XIV анъанавий ал-Ҳаким ат-Термизий халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ҳар икки йилда ўтказиладиган ушбу нуфузли кураш байрамида мамлакатимизнинг энг сара полвонлари билан бир қаторда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 нафардан зиёд кураш усталари ҳам ғолиблик учун гиламга тушади.

Жорий йилги халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мусобақа Низомига кўра, мутлақ вазнда ғолиб чиққан полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Халқаро турнирда кураш бўйича Жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинларининг ғолиблари иштирок этади. Улар қаторига ўзбек кураши мухлисларининг севимли спортчиларидан бири сифатида эътироф этиладиган бразилиялик Александр Кацураги Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида шогирдларини Термиз гиламларига олиб тушади.

Мусобақа ташкилий қўмитаси берган маълумотларга кўра, Термиз шаҳрида халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг